Давлат дастури ижроси депутатларни қониқтирдими?

13:01 26 Январь 2022 Жамият
569 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисда депутатлар “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурининг 2021 йилда бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини муҳокама қилди.

Таъкидлаш жоиз, кун тартибидаги ушбу масала дастлаб сиёсий партияларнинг парламентдаги барча фракциялари мажлисларида атрофлича муҳокамалардан ўтди. 

Ҳар бир фракция ўз йиғилишиларида депутатлар тегишли Ҳукумат аъзоларидан кўтарган саволларга аниқ жавоблар олдилар. Фракциялар ҳисобот юзасидан ўз позицияларини белгилаб олдилар.

Кун тартибидаги масала юзасидан Бош вазир ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж. Қўчқоров маъруза қилди.

Ҳукумат томонидан тақдим этилган ҳисоботда келтирилганидек, коронавирус пандемиясининг республикадаги ижтимоий-иқтисодий вазиятга таъсирини юмшатиш борасида ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида 2021 йилда ялпи ички маҳсулот ҳажми ўтган йилга нисбатан 7,4 фоизга ўсишига эришилди.

Бюджет даромадлари 164,7 трлн. сўмга ижро этилган бўлса, давлат бюджети харажатлари 188,7 трлн. сўмни, шундан ижтимоий соҳаларга йўналтирилган харажатлар 92,6 трлн. сўмни ташкил қилди. Ушбу амалга оширилган харажатлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 30,9 фоизга ошган.

Ҳисобот даврида 11,1 млрд. доллар миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, прогнозга нисбатан 113 фоизга бажарилди. Давлат инвестиция дастури доирасида 5,9 млрд долларлик 318 та йирик ва аҳамиятли лойиҳалар ҳамда ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида 7,4 млрд. долларлик 15 170 та лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 273,7 мингта янги иш ўринлари яратилди.

Мажлисда таъкидланганидек, шу даврда дастлабки маълумотларга кўра, республика экспорти (махсус экспортсиз) 12,1 млрд. долларни ташкил этди ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 32,1 фоизга ёки 2,9 млрд. долларга ўсиши таъминланди. Экспорт ҳажмларининг ўсиши асосий драйвер соҳалари сифатида белгилаб олинган тармоқлар ва юқори қўшилган қийматга эга бўлган маҳсулотлар ҳисобига таъминланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?