Давлат активларини шаффоф ҳолда хусусийлаштириш — давр талаби

10:01 01 Апрель 2022 Жамият
957 0

Яқинда Президентимизнинг «Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Бу фойдаланилмай турган ёки самарасиз фойдаланилаётган бўш биноларни шаффоф ҳолда хусусийлаштириш жараёнини тезлаштиришга хизмат қилади.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг, вазирлик, идора ҳамда хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг давлат активларини бошқариш йўналишидаги асосий вазифаларидан бири этиб, бўш турган, самарасиз фойдаланилаётган ва асосий фаолият соҳасига тааллуқли бўлмаган активларни аниқлаш бўйича хатлов ишларини муттасил амалга ошириш ва улардан самарали фойдаланиш чораларини кўриш белгиланди.

Қарорда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари зиммасига ҳам бу борада масъулиятли вазифа юкланди. Улар ўз ҳудудларида бўш турган бино ва ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш учун буюртма бериш имконияти яратилди.

Хусусан, қарорда белгиланганидек, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчилари томонидан ўз ҳудудларида бўш турган давлат кўчмас мулк объекти ёки ер участкалари ҳудуди 2 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объекти аниқланганда ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан Агентлик томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади.

Қарордаги яна бир муҳим жиҳатга эътибор қаратадиган бўлсак, вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли бўлган, уч ойдан ортиқ фойдаланилмасдан бўш турган объект, (ижтимоий объектлар бундан мустасно) Агентлик томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқарилади.

Бундан кўриниб турибдики, бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган давлат активлари ҳамда ер участкаларини хусусийлаштиришда қарорнинг аҳамияти жуда катта.

Мамлакатимизда ҳаракатлар стратегиясидан юксалишлар стратегиясига қадам қўяётган эканмиз, иқтисодиётнинг бирор-бир бўғини эътибордан четда қолиши мумкин эмас. Зотан, мамлакатимиз иқтисодиёти равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз.

Ҳазратқул ХЎЖАМҚУЛОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?