Дарахтларни кўчириб ўтказаман деб уларни нобуд қилган мансабдорларга жиноят иши очилди
Бухорода дарахтларни кўчириб ўтказаман деб, уларнинг нобуд бўлишига сабабчи бўлган мансабдорларга жиноят иши очилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Бухоро шаҳри «Шейхон» МФЙ ҳудудида жойлашган тиббиёт марказида радиология бўлимини қуриш-таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган пайтда, ушбу объект атрофи ўраб олинганлигидан фойдаланиб, «М. Г.» МЧЖ мансабдор шахслари томонидан қонунбузарликка йўл қўйилган. Яъни тиббиёт маркази ҳудудида дарахтлар ноқонуний тарзда кўчирилган.
Ўрганиш жараёнида ҳудуддан жами 38 туп қимматбаҳо дарахт кўчириб ўтказилган бўлиб, уларнинг 26 тупи нобуд бўлганлиги аниқланди. Натижада табиатга 170 миллион 62 минг 500 сўм миқдорида моддий зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этилиб, жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 219 туп дарахт ноқонуний тарзда кесиб ташлангани тўғрисида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг