Данияда нашадан тиббий мақсадларда фойдаланишга рухсат берилди
Шифокорларга тиббий наша ёзишга рухсат берувчи вақтинчалик қонун доимийга ўзгартирилмоқда.
Тиббий наша навлари полиция кириши мумкин бўлган иссиқхоналарда етиштирилади. Қонун ҳар бир ўсимлик, қайта ишланган маҳсулот партияси, қадоқланган маҳсулот бирлиги ва наша асосидаги доривор маҳсулотнинг ўрами ноёб электрон идентификатор билан белгиланишини назарда тутади.
Шифокорлар тиббий нашадан 2018 йилдан буён бошқа дори воситалари ўрнини боса олмаётганлиги туфайли фойдаланиб келишган. У кучли оғриқ билан боғлиқ беморларга истеъмол учун рухсат берилган. Гап кенг ёйилган склероз, орқа мия жароҳати, саратон ёки сурункали оғриқли беморлар ҳақида кетмоқда.
“Кўпчилик тиббий наша истеъмолидан кейин аҳволи яхшиланганини ҳис қилади, оғриқ ёки кўнгил айниши анча камаяди”, — деб тушунтирди Ички ишлар ва соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Софи Леёде.
Шунга қарамасдан баъзи шифокорлар бу қонунни танқид қилишган. Уларнинг сўзларига қараганда, беморлар препаратнинг оқибатлари ва ножўя таъсирлари ҳақида етарли маълумот ололмайдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг