COVID-19’га қарши эмланган талабаларга чегирма бериш муддати узайтирилди
Фото: Газета.uz
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2021-22 ўқув йилида талабаликка тавсия этилмаган, бироқ табақалаштирилган (супер) тўлов шартнома асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун тўловларни амалга оширишга рухсат этилди.
Тўловларни амалга ошириш муддати 2021 йил 20 ноябрга қадар этиб белгиланди. Бунда, тўловнинг 50 фоизи амалга оширилган тақдирда абитуриентни талабаликка тавсия этиш бўйича олий таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи расмийлаштирилади.
Қайд этилишича, t-kontrakt.edu.uz платформаси орқали онлайн шаклда ёки ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасасига бевосита мурожаат қилган ҳолда тўлов контракт-шартномасини расмийлаштириш мумкин.
Эндиликда, 15 ноябрга қадар коронавирусга қарши вакцина олган талабаларга ҳам стипендиясиз базавий тўлов шартнома суммасига бир марталик 10 фоиз чегирма бонуси берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг