«Cobalt» ёки «Damas»: январь ойида қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилган?
Автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2025 йилнинг январь ойида йирик корхоналар томонидан 15 611 дона ҳар хил турдаги енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган, деб маълумот берди Статистика агентлиги.
Унга кўра, январь ойида энг кўп ишлаб чиқарилган енгил автомобиль «Cobalt» бўлиб, ой давомида 5 минг 660 дона ишлаб чиқарилган. Ундан кейинги ўринларда 2 минг 765 дона билан «Damas» автомобили иккинчи, «Kia» автомобили эса 1 минг 978 дона чиқарилиб учинчи ўриндан жой олган.
Шунингдек, «Onix» 1 минг 462 дона, «Tracker» 1 минг 334 дона, «BYD» 802 дона, «Chery» 594 дона ҳамда «Haval» русумли автомобиль 373 дона ишлаб чиқарилган.
«Бундан ташқари, 643 дона бошқа турдаги махсус енгил автомобиллар ҳам ишлаб чиқарилган», — дейилади Статистика агентлиги хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг