Чорвачиликда барака манбаи
Фото: "Халқ сўзи"
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги "Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида кластер корхоналари ва фермер хўжаликларига четдан келтириладиган зотдор қорамол, қўй ва эчкилар учун имтиёз берилиши наслчилик ишларини яхшилашга хизмат қилмоқда.
Самарқанд туманида бугунги кунда жами 38 та қорамолчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, шундан 18 таси наслчиликка ихтисослашган. Ушбу хўжаликларда ҳозирда 3320 бош қорамол парваришланмоқда. Жорий йилнинг ўтган 10 ойида хўжаликлар томонидан 5131 тонна сут ва 966 тонна гўшт ишлаб чиқарилган.
Тумандаги “Чорва сут сервис” наслчилик йўналишидаги чорвачилик хўжалигида ҳам асосий эътибор наслчилик ишини жадаллаштиришга қаратилган.
- Президентимиз қарори асосида четдан келтирилган ҳар бир бош наслли қорамоллар учун субсидия маблағи берилиши бизга катта мадад бўлмоқда, - дейди “Чорва сут сервис” фермер хўжалиги иш юритувчиси Исмоил Очилов. - Фермер хўжалигимиз томонидан 2015-2018 йиллар давомида Польша ва Германия давлатидан жами 160 бош ғунажин келтирилган бўлиб, бугунги кунда 350 бош наслли қорамол парваришланмоқда. Мавжуд 195 бош соғин сигирларнинг ҳар биридан бир кунда 30-35 литр сут соғиб олиняпти.
Фермер хўжалиги томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 1272 тонна сут ва 7 тонна гўшт ишлаб чиқарилган.
Абдулазиз Йўлдошев, "Халқ сўзи".
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг