Чортоқда саломатлик йўлаклари

16:11 03 Октябр 2025 Жамият
219 0

Чортоқ туманида йирик инфратузилмавий лойиҳа доирасида ҳудуддан оқиб ўтувчи Катта Наманган каналининг туман марказигача бўлган қисми бетон қопламаси билан мустаҳкамланиб, унинг атрофида аҳоли ва меҳмонлар учун замонавий дам олиш ҳудудлари барпо этилмоқда. Айни жараёнда канал ёқаси бўйлаб пиёдалар учун қулай йўлаклар бўлиши, ўриндиқлар, энергия тежамкор ёритгичлар ўрнатилиши ҳамда кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилиши кўзда тутилган.

— Режадаги ишлар изчил амалга оширилмоқда, — дейди туман ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари Абдуазиз Рустамов. — Айни пайтда лойиҳанинг биринчи босқичи битказилиб, Чортоқ ва Янги Наманган туманларини боғловчи йўл четида 2,4 километр узунликда саломатлик йўлаклари барпо этилди. Бу ердаги пиёдалар ва велосипед йўлаклари, кўча бўйлаб қурилган савдо ва маиший хизмат қурилмалари, болалар майдончалари қулай экологик муҳит яратиш баробарида ҳудуднинг сайёҳлик имкониятларини кенгайтиради.

Маълумот учун, юқоридаги лойиҳага кўра, саломатлик йўлаклари узунлиги 7,6 километрга етказилиб, умумий ҳисобда 20 миллиард сўмлик ҳажмдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилади.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ

«Халқ сўзи».  

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?