Чортоқ туманида хорижий инвестицияларни жалб этиш ва саноатни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раис ўринбосари Одилжон Маматкаримов Наманган вилоятида хизмат сафари давомида Чортоқ туманида «Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатига мос хорижий инвестицияларни жалб қилиш, ўзлаштириш ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш» мавзусида ўтказилган семинарда иштирок этди.
Шунингдек, тадбирда маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Савдо-саноат палатаси вакиллари, тадбиркорлар ва фуқаролар қатнашди.
Семинарда ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш имкониятларини кенгайтириш ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.
Мутасадди ташкилотлар ва тадбиркорлар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилиб, қўшма ташаббуслар бўйича таклиф ва тавсиялар илгари сурилди.
Шу билан бирга, сенатор «MELEH TEX» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан ҳам танишди. Корхонада ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган экспортбоп текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг