Чўнғара маҳалласида юзма-юз мулоқот ўтказилди
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Риштон туманидаги «Чўнғара» маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги масъуллари иштирокида ҳудуд аҳолиси билан юзма-юз мулоқот ташкил этилди.
Натижада мурожаатлар асосида кўплаб масалалар жойида ижобий ҳал этилди. Хусусан, 22 та мурожаатдан 5 таси зудлик билан ечим топган бўлса, қолганлари бўйича тегишли мутасадди идораларга топшириқлар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.

Оилавий шифокорлик пунктида тиббий кўрик ўтказилиб, 12 нафар кишига туман ва вилоят шифохоналарида даволаниш учун йўлланма, қарийб 100 нафарига бирламчи тиббий санитария муассасаларида амбулатор даволанишга тавсиялар берилди, шунингдек, 80 нафар эҳтиёжманд фуқароларга бепул дори-дармон воситалари тарқатилди.

— Шу куннинг ўзида маҳаллага тоза ичимлик суви тортиш учун сув минораси олиб келинди ва ўрнатишга киришилди, — дейди Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Ҳожиқўзижон Исақов. — Электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида 44-умумий ўрта таълим мактаби, маҳалла идораси ва оилавий шифокорлик пунктига қуёш панеллари ўрнатилди.

Маҳалладаги 58-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг иситиш тизими куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси белгиланди.
Таъкидлаш жоиз, бугунги кунда Чўнғара маҳалласидаги 426 та оилада 1667 нафар аҳоли истиқомат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг