Чироқчи ҳокими тандирни тепиб, фуқарога шапалоқ туширди (+видео)

Фото: видеодан кадр
Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов фуқарога қўл кўтаргани тасвирланган видеолар пайдо бўлди. Воқеа ҳудуддаги кузатув камераларига тушиб қолган.
Мазкур ҳолат тасвирланган видеога изоҳ берувчига туман ҳокими аввалига тандирни тепган ва сўнгра ИИБ ходимлари ёнида турган фуқарога тарсаки туширгани айтилган. Воқеанинг батафсил видеоси мавжуд эмас ва кейинги воқеалар қандай давом этгани ҳақида бошқа маълумотлар мавжуд эмас.
Чироқчи тумани ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, айни пайтда йиғилиш бўляпти ва шундан сўнг ҳоким билан мулоқот қилиниб, воқеага аниқлик киритиб берилади
Файзулла Юсупов азалдан ўзининг фуқаролар билан қўпол муносабатда бўлиши билан танилган. Хусусан, вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимини бажараётган пайтда ходимини «мол», «эшак» дея ҳақоратлаб, жамоатчилик эътиборига тушганди.
Фуқаролар билан қўпол муомалада бўлганлиги оқибатида бир марта огоҳлантириш ҳам олган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг