Чинозда 30 ёшли аёл ўзини поезд остига ташлади

10:45 03 Май 2025 Жамият
290 0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Чиноз туманида аёл ўзини поезд тагига ташлагани ҳақидаги хабарлар кенг тарқалган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов маълумот берди.

Билдирилишича, 30 апрель куни Чиноз туманида яшаган 1995 йилда туғилган аёл «Тошкент-Самарканд» йўналишида ҳаракатланиб келаётган тез юрар йўловчи поезди тагига ўзини ташлаши оқибатда вафот этган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент транспорт прокуратураси томонидан текшириш ўтказилиб, содир бўлган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда» — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер