Чилонзор туманидаги омборхонада ёнғин содир бўлди

12:59 24 Январь 2022 Жамият
1095 0

Фото: "Халқ сўзи"

Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Бунёд кўчасидаги омборхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилмоқда.

Бугун, 24 январь куни соат 09:58 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёд кўчасида жойлашаган омборхонада ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган. Шунга кўра, 10 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 10:04 да етиб бориб, ёнғин соат 10:57 да қуршаб олинди ва ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра омборхонанинг тахминан 250 кв.м. майдонида томи, шифти ва ички қисмида сақланаётган маҳсулотлари ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Аввалроқ, Ургут савдо комплексидаги дўконларда ёнғин содир бўлган эди. Шунингдек, Тошкентдаги йўловчи автобусида ёнғин чиққанлиги хабар қилинганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?