Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича навбатдаги имтиҳон санаси эълон қилинди

14:43 07 Январь 2026 Жамият
331 0

Чет тили имтиҳони учун рухсатномалар тақдим этилди. Бу ҳақида Билимни баҳолаш агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, имтиҳоннинг ёзма қисми 10-11 январь кунлари, гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари эса 12-16, 19-23 ҳамда 26 январь кунлари бўлиб ўтиши белгиланган.

Талабгорлар имтиҳон жойи, куни ва аниқ вақтини «my.gov.uz» сайтининг «Менинг аризаларим» бўлимидан билишлари ва рухсатномани юклаб олишлари мумкин бўлади.

Рухсатномада талабгорлар қачон, қаерда тест синовида иштирок этиши кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келиш сўралади.

Талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) асосида киритилади. Имтиҳон ўтказиладиган жойлар ва уларнинг жойлашувини «telegra.ph» ҳаволаси орқали билиб олишлари мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер