Чет эл валютасини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жарқўрғон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Бобур” МФЙ ҳудудида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган фуқаро Ш.А. жами 4 000 АҚШ долларини фуқаро У.га 44 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Жарқўрғон туман бўлими ва ИИБ томонидан ўтказилган яна бир тезкор тадбирда, валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган фуқаро М.Б. жами 3 200 АҚШ долларини фуқаро А.га 35 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг