«Челси» ва «Манчестер Юнайтед»дан ғалаба, «Тоттенҳэм»дан мағлубият

Кеча, 30 август куни Англия Премьер лигаси мусобақасининг 3-тур ўйинлари старт олди.
Турни бошлаб берган ўйинда Лондоннинг «Челси» жамоаси ўз майдонида «Фулҳэм» клубини қабул қилди. Учрашув 2:0 ҳисоби билан «аристократлар»нинг ғалабаси билан якунланди. Голларга Энцо Фернандес ва Жоау Педро муаллифлик қилди.
Лондонда кечган яна бир баҳсда «Тоттенҳэм» кутилмаганда ўз майдонида «Борнмут»га мағлуб бўлди. Учрашув 0:1 натижаси билан якунланди ва меҳмонларнинг ягона голи Эванилсон ҳисобига ёзилди.
АПЛда ўтган дастлабки 2 баҳсда ғалаба қозона олмаган, устига-устак 4-дивизион жамоасига мағлуб бўлиб Англия кубоги мусобақасидан чиқиб кетган «Манчестер Юнайтед» жамоаси ўз мухлислари ҳафсаласини пир қилаётганди. 3-турга келиб жамоа қийин ғалабани қўлга киритди.
Ўз майдонида «Бернли» жамоасини қабул қилган «қизил иблислар» 3:2 ҳисобига зафар қучдилар. Ўйиндаги дастлабки гол «Бернли» ярим ҳимоячиси Жош Каллен ҳисобига ёзилди. Лекин, у «манчестерликлар» дарвозасига эмас, ўз дарвозасига тўп киритди. 57-дақиқада Бриан Мбемо мезбонларнинг 2-голини киритди.
«Бернли»нинг жавоб голлари Лайл Фостер ва Жэйдон Энтони ҳисобига ёзилди. Мезбонларга ғалаба тақдим этган гол эса иккинчи бўлимга қўшиб берилган еттинчи дақиқада пеналтидан киритилди. Бруну Фернандеш ҳал қилувчи зарбани бехато йўллади.
Маълумот учун, бугун лиганинг 3-тур ўйинлари якунланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг