“Челси” сафарда йирик ғалабага эришди

14:52 14 Февраль 2026 Спорт
355 0

Кеча, 13 феврал куни Англия кубоги мусобақасининг тўртинчи босқич ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда Лондоннинг “Челси” клуби қуйи дивизион вакили “Ҳалл Сити” жамоаси билан меҳмонда куч синашди.

Учрашув 4:0 ҳисобида “аристократлар”нинг ғалабаси билан якунланди. Учрашувда ҳисоб 40-дақиқада очилди. Педро Нето ушбу голга муаллифлик қилди. Биринчи бўлим 0:1 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида Нето ўйиндаги иккинчи голини киритди. Орадан 8 дақиқа ўтиб, Эстевао ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 71-дақиқада Педро Нето ўйиндаги сўнгги голни киритди.

Шу тариқа ўйин 4:0 ҳисобида якунланди. Ушбу ғалабадан сўнг, Лондон клуби мусобақанинг бешинчи босқичига йўл олди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?