ChatGPT ишлаб чиқувчи компания сунъий интеллектли браузер тақдим этди
OpenAI компанияси сунъий интеллект асосида яратилган янги ChatGPT Atlas браузерини тақдим этди.
Ушбу браузер ёрдамида фойдаланувчилар ChatGPT орқали турли вазифаларни бажаришлари мумкин. Чат-ботни исталган интернет-саҳифада ён панель (sidebar) орқали чақириб, саҳифа мазмунини қисқача баён қилиш, маҳсулотларни солиштириш ёки маълумотларни таҳлил қилиш мумкин.
ChatGPT Atlas браузери ҳозирча macOS тизимида юклаб олиш учун мавжуд. Windows, iOS ва Android версиялари эса яқин орада тақдим этилиши режалаштирилган.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бугунги кунда бир неча браузерларда сунъий интеллект тизимлари аллақачон жорий этилган. Масалан, Google ўзининг Chrome браузерига Gemini чат-ботини, Perplexity эса Comet AI браузерини ишлаб чиққан, Microsoft эса Edge браузерига Copilot режимини интеграция қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг