Чарос Қаюмова Кореядаги турнир чемпионига айланди
2-6-август кунлари Корея Республикасининг Мужу шаҳрида таэквондо WТ бўйича халқаро "Kimunyong Cup" турнири ўтказилмоқда. Мусобақа G1 таснифидан ўрин олган бўлиб, унда ғолибликни қўлга киритган спортчилар 10 рейтинг очкосига эга бўлади.
Мазкур халқаро мусобақанинг бугунги беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Чарос Қаюмова (-53 кг) ҳам иштирок этди. Қувонарлиси, Чарос ўз вазнидаги барча рақибларини енгиб, мусобақа ғолибига айланди.
Қаюмова мусобақада дастлаб Япония, ярим финалда Вьетнам, финалда эса Корея терма жамоаси аъзоларини мағлубиятга учратди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг