Чайковскийнинг асл мусиқасига янги сайқалланган “Қарсилдоқ” балетининг илк намойиши бўлиб ўтади
Янги йил шодиёналари арафасида Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри саҳнасида Пётр Илич Чайковскийнинг асл мусиқасига янги сайқалланган “Қарсилдоқ” балетининг илк намойиши бўлиб ўтади.
Чайковский балет ёзиш буюртмасини Император театрлари маъмуриятидан 1890 йилда олади. Ҳикоядаги воқеалар ривожи учун бастакор Эрнст Гофманнинг машҳур “Қарсилдоқ ва сичқонлар қироли” эртагини Александр Дюма томонидан ёзилган французча талқинини асос қилиб олади. 1892 йилнинг январь ва февраль ойларида Чайковский балетни якунлаб, уни оркестр оҳангларига солади. Март ойида Рус мусиқа жамиятининг симфоник концертларидан бирида балет мусиқасидан бир сюита бастакорнинг шахсан ўзи бошчилигида ижро этилади. Бу гулдурос олқишларга сазовор муваффақият келтиради: олтита чиқишдан бештаси томошабинлар талабларига биноан қайта ижро этилади.
Спектаклнинг илк намойиши 1892 йилнинг декабрида Петербургдаги Мариинский театрида ўтказилган.
Тошкентда машҳур “Қарсилдоқ”нинг илк намойиши бундан роппа-роса 30 йил аввал – 1993 йилда бўлиб ўтган. Худди ҳозирги саҳналаштириш каби у Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри саҳнасида бўлиб ўтган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг