Жамият

Навбаҳорликлар йирик инвестиция лойиҳаси бўйича келишувга эришди

Навбаҳор тумани ҳокими Хитой Халқ Республикасидан ташриф буюрган инвесторлар билан учрашиб, туман ҳудудида янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича музокара олиб борди.

16:10 14 Январь 2026
Фарғона кўчалари бўйлаб ҳарбийларнинг тантанали пиёда юриш тадбирлари бўлиб ўтди

Ватан ҳимоячилари байрами куни муносабати билан Фарғона шаҳрида ҳарбий бўлинмалар зобитлари ҳамда аскарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари иштирокида пиёда юриш тадбирлари ўтказилди.

16:03 14 Январь 2026
Бўш объектлар — янги иш ўринлари ва имкониятлар

Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигида вилоятда бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари ҳамда ер участкаларидан самарали фойдаланиш юзасидан ўтказилган йиғилишда ушбу активларни иқтисодий айланмага киритиш орқали тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор...

15:52 14 Январь 2026
Боғдаги “доғ”лар

Ёзнинг жиззаки саратонида соя-салқин бағрига чорлайдиган Фарғона шаҳри кўчалари энди тарих саҳифаларида қолиб бораётгандек. Бир пайтлар шаҳар рамзи саналган азим чинорлар кесилиб, ўрнига ёш ниҳоллар экилди. Аммо асосан хориждан келтирилган бу дарахтлар ҳали шаҳарга тўлиқ салқин бахш этишга улгургани йўқ.

15:46 14 Январь 2026
Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан «Ўзбекистон армияси: кеча ва бугун» фотокўргазмаси ўтказилди (+фоторепортаж)

Мазкур танловда 30 га яқин профессионал ва ҳаваскор фотографлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ижтимоий тармоқ фаоллари ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирок этди. Танловга миллий армиямиз фаолиятига оид 500 дан ортиқ фотосуратлар келиб тушган.

15:34 14 Январь 2026
Янги “Медиа-марказ” талабалар учун тажриба майдони бўлиб хизмат қилади

Самарқанд давлат чет тиллар институтида ўн икки тилда миллий контент тайёрлайдиган “Медиа-марказ” ўз фаолиятини бошлади. Марказнинг очилиши муносабати билан ташкил этилган пресс-турда иштирок этган Республика ва вилоят оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар унинг фаолияти билан яқиндан танишдилар.

14:57 14 Январь 2026
Хоразмда Telegram-бот орқали гиёҳвандлик воситаси сотганлар аниқланди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

14:43 14 Январь 2026
Металлургия саноати ҳажми 206 трлн сўмдан ошди

Ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 фоизга кўпайган.

13:22 14 Январь 2026
Андижонда 23 ёшли қиз ўзини кўприкдан ташлашга уринди

Воқеа жойига зудлик билан тергов-тезкор гуруҳи аъзолари чиқиб, бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ушбу кўнгилсиз ҳолатнинг олди олинган.

12:18 14 Январь 2026
Эрондаги намойишларда Ўзбекистон фуқаролари жабрланмаган — ТИВ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрондаги ватандошларни огоҳликка чақирди.

10:36 14 Январь 2026

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер