Сиёсат

Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотининг мажлиси ўз ишини бошлади

Мажлисда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон парламентлари раҳбарлари ҳамда расмий делегациялари вакиллари иштирок этмоқда. Шунингдек, ёшлар парламентлари ва гуруҳлари, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳам тадбирда қатнашмоқда.

11:27 12 Ноябрь 2025
Олий Мажлис Сенатида АҚШ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева “The Stirling Foundation” глобал хайрия фонди раҳбари Дэвид Беднар бошчилигидаги АҚШ делегацияси билан учрашув ўтказди.

10:46 12 Ноябрь 2025
Сенатда Ўзбекистон ва Вьетнам парламентлараро ҳамкорлик гуруҳларининг онлайн учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вьетнам Социалистик Республикаси Миллий мажлиси ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик бўйича гуруҳларнинг онлайн учрашуви бўлиб ўтди.

10:43 12 Ноябрь 2025
Конституциявий суднинг 30 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди

Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, ЕХҲТ ҳамда хорижий мамлакатларнинг конституциявий судлари вакиллари ўзларининг маърузалари билан иштирок этди.

10:41 12 Ноябрь 2025
Наманганда олий таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

Йиғилишда олий таълим муассасаларини битирган ёшларни иш билан таъминлашда ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

10:39 12 Ноябрь 2025
Барча давлат ва халқларнинг манфаатлари учун бирдек долзарб таклиф ва ташаббуслар

Ўзбекистон ЮНЕСКОнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида сўнгги йилларда ўзаро ҳамкорликни янги сифат босқичига кўтариш учун изчил ҳаракат қилмоқда. Жумладан, 2027 йилгача бўлган беш йиллик ҳамкорлик дастури самарали амалга оширилмоқда.

10:02 12 Ноябрь 2025
Тошкентда Касаба уюшмалари куни ва Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг касаба уюшмалари фаоллари ва аъзоларига чуқур ҳурмат ва самимий тилаклар изҳор этилган байрам табригини Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўқиб эшиттирди.

23:13 11 Ноябрь 2025
Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

20:43 11 Ноябрь 2025
Янги Тошкентда 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйилди

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда йирик спорт иншооти – замонавий футбол стадиони қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди.

19:34 11 Ноябрь 2025