Конституциявий суднинг 30 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 11-12 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ташкил этилганининг 30 йиллигига бағишланган «Конституциявий ислоҳотлар ва конституциявий назорат институтини ривожлантиришнинг долзарб масалалари» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, ЕХҲТ ҳамда хорижий мамлакатларнинг конституциявий судлари вакиллари ўзларининг маърузалари билан иштирок этди.
Конференцияда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, Таиланд, Беларусь, Россия, Германия, Индонезия каби давлатларнинг конституциявий судлари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари, илмий доиралар ҳамда мутахассислар ҳам қатнашди.
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ўз чиқишида Конституциявий суднинг 30 йиллик фаолияти давомида мамлакатда ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий кафолатларини мустаҳкамлаш ва суд ҳокимияти мустақиллигини ривожлантириш йўлидаги ҳиссасини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, 2023 йилда амалга оширилган конституциявий ислоҳотлар инсон ҳуқуқлари, суд мустақиллиги ва конституциявий назорат тизимини янада кучайтириш йўлида муҳим босқич бўлгани қайд этилди.
Шу билан бирга, Конституциявий суднинг парламент билан ўзаро ҳамкорлиги ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди. Суд ҳар йили суд амалиёти ва конституциявий қонунчилик ҳолати бўйича маълумотларни Олий Мажлис палаталарига ҳамда Президентга тақдим этади, парламент эса бу тавсияларни қонун ижодкорлиги жараёнида инобатга олади.
Конференция доирасида Осиё конституциявий судлари ва уларга тенг институтлар ассоциациясига раислик Таиланд Қироллиги Конституциявий судидан Ўзбекистон Республикасига топширилди. Буни халқаро ҳамжамият томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларига берилган юксак эътироф сифатида баҳолаш мумкин.
Анжуманнинг ялпи сессияларида конституциявий ислоҳотлар, конституциявий шикоят институтининг ривожи, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда конституциявий судларнинг ўрни каби долзарб мавзулар муҳокама қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг