Actual

“Ўзнефтгазинспекция” томонидан 4 миллиард сўмдан зиёд миқдордаги ноқонуний газдан фойдаланиш ҳолатлари аниқлади

Жорий йилнинг 10-декабридан 19-декабрига қадар "Ўзнефтгазинспекция" томонидан Республикада табиий газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича мунтазам тадбирлар ўтказилди. Тадбирлар натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 4 млрд. 48 млн. сўм зарар етказилганлиги аниқланди. Бу ҳақда ушбу инспекция ахборот хизмати хабар берди.

15:36 27 Декабрь 2019
Россия ташқи ишлар вазири Тошкентда ўқитувчилар ва талабалар қаршисида нутқ сўзлайди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2020 йил 12-13 январь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда РФ ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди, деб ёзади ТАСС.

15:30 27 Декабрь 2019
Қозоғистонда 95 йўловчиси бўлган самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор

Bek Air авиакомпаниясининг йўловчи самолёти Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри аэропортидан ҳавога кўтарилиш вақтида ҳалокатга учради.

09:48 27 Декабрь 2019
Ўзбекистон халқаро рейтингларда қатор позицияларини бой берди 

Ўзбекистоннинг “Коррупцияни қабул қилиш индекси”да қўлга киритган балл миқдори 22 баллдан 23 баллга ўсганлигига қарамасдан, республиканинг индексдаги ўрни 1 поғонага тушди. Бунинг асосий сабаби Тожикистон ва Эритрея давлатларининг индексдаги натижалари мос равишда 21 баллдан 25 баллга ҳамда 20 баллдан 24...

18:25 26 Декабрь 2019
Аҳмадбойга тегишли мол-мулклар аукционга қўйилди

“E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида халқ орасида “Аҳмадбой” номини олган Аҳмадбой Турсуновга тегишли бўлган 10та мол-мулк онлайн аукционга қўйилди. Мулкларнинг 3таси кўчмас мулк, 7таси эса автотранспорт воситаларидир.

18:09 26 Декабрь 2019
“Чиройли” авторақамларни сотишда қачон таниш-билишчиликка чек қўйилади?

Хабарингиз бор, 2017 йилдан бошлаб “чиройли” авторақамларни онлайн-аукционлар орқали сотиш йўлга қўйилган эди. Бунинг натижасида икки йил ичида давлат бюджетига 200 млрд. сўмдан ортиқ маблағ келиб тушди. Илгари эса бу пуллар қаёққа кетгани номаълум. Аммо аукциондан фақат уч тоифадаги рақамларни...

17:44 26 Декабрь 2019
"Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ғалабанинг 75 йиллигини нишонлаш учун Москвага боради" — Илҳом Неъматов

– Президентимиз шарофати билан Ўзбекистоннинг бу уруш натижаларига нисбатан муносабати тўлиқ ўзгарди. Агар олдинлари хотира ёдгорликлари кераксиз жойларга кўчирилган бўлса... Ҳозир эса Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 75 йиллигини нишонлаш учун жуда катта тайёргарлик ишлари кетяпти. Биз уч йилдан бери 9...

16:15 26 Декабрь 2019
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг баёноти

Жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтган сайловларнинг натижалари бўйича қатор халқаро ташкилотларнинг миссиялари ва хорижий мамлакатларнинг делегациялари кузатувларининг дастлабки хулосаларига доир баёнотлар билан чиқди.

09:24 26 Декабрь 2019
UzAuto Motors тўртта янги русумдаги замонавий машиналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди (фотожамланма)

“ UzAuto Motors ” компанияси тўртта янги русумдаги замонавий машиналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Бугун уларнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Улар бизнес, услуб, қулайлик ва универсалликни мужассам қилган.

20:46 25 Декабрь 2019
“Бизнесмен” шифокорлар ва “шифокор” бизнесменлар ўртасидаги “ҳамкорлик” қандай йўлга қўйилган?

“Шифокорларимиз беморларга дори-дармон буюришда, ихтисослашган текширувларга юборишда холис тавсия бериш ўрнига, бу жараённи том маънода “бизнес”га айлантириб юборганлиги аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

18:57 25 Декабрь 2019
Ҳамширалик лавозимининг "ставкаси" "қанча"? Нега моҳир шифокорлар чет элга чиқиб кетмоқда? Нима учун кадрлар қўнимсиз?

Юқорадига каби кўплаб ўткир масалалар Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги муаммоларга бағишланган бугунги йиғилишда кўриб чиқилди. Унда маъруза қилган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев соҳада йиғилиб қолган камчилик ва нуқсонлар ҳақида очиқ ойдин гапирди.

15:59 25 Декабрь 2019
Ўз аравасини ўзи тортадиган вақт келди ёхуд давлатимиз раҳбари тижорат банкларининг бугунги ислоҳотлар жараёнидаги иштирокини нега қониқарсиз дея баҳолаган эди?

Асосий масала сўмнинг хорижий валюталарга нисбатан амалда учта курси (расмий курс, “қора бозор” курси, биржа курси) шакллангани, пулни нақдлаштиришда устама фоизлар пайдо бўлгани, хизматлар ва истеъмол товарлари баҳосида нақд ва нақдсиз пул ўртасидаги катта фарқлар вужудга келгани — буларнинг барчаси...

14:00 25 Декабрь 2019
Қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди​

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолади. Ушбу Қонун Олий Мажлис Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан имзоланган эди.

12:28 25 Декабрь 2019
Янги Қонун қандай имкониятлар беради?

Олий Мажлис Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлисида “Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенцияга (Рим, 1951 йил 6 декабрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқулланган эди. Ўзбекистон Республикаси Президенти мазкур Қонунни имзолади.

12:21 25 Декабрь 2019
1 январдан Ўзбекистонда интернет нархи янада арзонлашади

Eslatib oʻtamiz, 2019-yil davomida operatorlar va provayderlar uchun tashqi kanal uchun tariflar 1 Mbit/s uchun 85 ming soʻmdan 70 ming soʻmgacha (pasayish 17%) tushirilgandi.

18:01 24 Декабрь 2019
Сенат Раиси: Одамлар, болалар заҳарланаверсин, соғлиқни сақлаш вазирига фарқи йўқ

Бугун Олий Мажлис Сенати кенгашининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда умумий овқатланиш корхоналари ва таълим тизимида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигига оид қонун ҳужжатларининг ижросини ўрганиш натижалари муҳокама этилди.

15:47 24 Декабрь 2019
2-қисм: 2020 йил 1 январдан яна нималар ўзгаради?

2-қисм. Божлар миқдори пасаяди, солиқ имтиёзлари берилади 1. 2020 йил 1 январдан тажриба тариқасида айрим давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва ҳудудларда, 2021 йил 1 январдан бошлаб эса республиканинг барча давлат органлари ва ташкилотларида давлат хизматига қабул очиқ мустақил танлов асосида...

15:12 24 Декабрь 2019
Саида Мирзиёева: “Мактаб интернат ўқувчилари ниҳоятда иқтидорли, санъат ва адабиётга ошуфта эканига ишонч ҳосил қилдик.“

“Бугун кечки овқатни Фарғонадаги 45-сонли махсус мактаб интернати ўқувчилари билан бирга қилдик, — деди АОКА директори ўринбосари, лойиҳа раҳбари Саида Мирзиёева. — “Кўнгил кўзи” лойиҳаси доирасида айнан Фарғонага келишимизнинг сабаби — Агентлигимизга фарғоналик кўплаб болалар мурожаат қилган ва биз билан...

12:22 24 Декабрь 2019
​1 январдан нималар ўзгаради?

Ушбу саволга "Ҳуқуқий ахборот" канали жавоб берди. 1-қисм. Қисқараётган ҳужжатлар ва ваколатлар 1. Давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш учун жавобгарлик боршқарув органларига юкланади. Давлат харидлари бўйича топшириқлар ва импорт контрактлари “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази”да...

10:56 24 Декабрь 2019
ЕХҲТ ДИИҲБ: “Сайловлар ҳукуматнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларга нисбатан ошиб бораётган ҳурмати шароитида бўлиб ўтди” 

23 декабрь Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган брифинг ва ЕХҲТ расмий веб-саҳифасида ЕХҲТ ДИИҲБ миссиясининг жорий йилнинг 25 ноябридан 25 декабригача Ўзбекистон Республикаси парламент сайловларининг кузатувлари натижалари тўғрисида эълон қилинган дастлабки ҳисоботининг асосий хулосаси шундан иборатдир.

20:24 23 Декабрь 2019