1 январдан Ўзбекистонда интернет нархи янада арзонлашади

18:01 24 Декабрь 2019 Жамият
1789 0

2020 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда ташқи интернет каналлари учун тариф нархлари пасайтирилади. Бу ҳақда “Ўзбектелеком“ томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида хабар берилди, деб ёзмоқда “Халқ сўзи“ мухбири.

Манбага кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб Халқаро пакетли коммутация марказига уланган операторлар ва провайдерлар учун ташқи канал учун тарифлар 1 Мбит/с учун 56 минг сўмгача пасайиши (-20%) кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил давомида операторлар ва провайдерлар учун ташқи канал учун тарифлар 1 Мбит/с учун 85 минг сўмдан 70 минг сўмгача (пасайиш 17%) туширилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер