Янги Қонун қандай имкониятлар беради?
Олий Мажлис Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлисида “Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенцияга (Рим, 1951 йил 6 декабрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқулланган эди. Ўзбекистон Республикаси Президенти мазкур Қонунни имзолади.
Ушбу Қонун Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолияти самарадорлигини ошириш ва миллий фитосанитария тизимини халқаро талабларга мувофиқлаштириш мақсадларига йўналтирилган.
Ўзбекистон Республикасининг мазкур Конвенцияга қўшилиши мамлакатда фитосанитария хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва республиканинг экспорт салоҳиятини кучайтиришга хизмат қилади. Шу билан бирга:
* Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулоти экспорти учун чет эл бозорларига чиқиш тартиб-таомилини осонлаштиради;
* Ўзбекистоннинг фитосанитария тизимини яхшилаш ва халқаро стандартларни имплементация қилиш учун маслаҳатлар ва молиявий маблағлар шаклида халқаро ташкилотлардан олинадиган техник ёрдам ҳажмини оширади;
* миллий стандартларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштиради, натижада мамлакатларда фитосанитария соҳасидаги барча ҳужжатлар тан олинади ва Ўзбекистондан маҳсулот экспорт қилишда қўшимча шарт-шароитлар ўрнатилишининг олдини олади.
Шунингдек, Қонун қабул қилиниши Конвенция аъзолари билан ҳамкорлик учун қуйидаги имкониятларни беради:
* Фитосанитария чора-тадбирлари комиссияси томонидан белгилаб бериладиган ўсимликлар учун хавфли организмлар, хусусан, бундай тартиб-таомилларга мувофиқ бевосита ёки потенциал хавф туғдириши мумкин бўлган зарарли организмлар мавжудлиги, уларнинг намоён бўлиши ёки тарқалиши ҳақидаги ахборот алмашиш соҳасида ҳамкорлик қилиш;
* қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун жиддий хавф туғдириши мумкин бўлган ва фавқулодда вазиятларда халқаро ҳаракатларни талаб қиладиган зарарли организмларга қарши курашиш бўйича исталган махсус кампанияларда иштирок этиш;
* фитосанитария хавфини таҳлил қилиш учун зарур бўлган техник ва биологик ахборот тақдим этиш юзасидан ҳамкорлик қилиш.
Баҳодир ТОЖИЕВ,
Олий Мажлис Сенати
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва
экология қўмитаси раиси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- Бугун Эронга жуда қаттиқ зарба берилиши мумкин – Трамп
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг