Actual

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендия ва нафақалар ўз вақтида тўланади

“Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва биринчи навбатдаги тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

10:34 16 Апрель 2020
Алишер Қодиров: Шундай шароитда ери яхши, суви бор, шароити бўлиб туриб томорқасига ўзи учун, ўзи хоҳлаган бирон нарса экмаган фуқарони жаримага тортишга қарши эмасмиз

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида Маьмурий жавобгарлик кодексининг 65-моддасига биринчи қўшимча сифатида томорқадан фойдаланмаганлик учун жарима белгилаш масаласи кўриб чиқилади.

09:52 16 Апрель 2020
Дунёда коронавирус. Айни пайтга келиб учта вакцина синовда, яна 70 таси яратиляпти

- ЖССТ бош директори коронавирусга қарши учта вакцина клиник синовлардан ўтказилаётгани, яна 70 таси ишлаб чиқиш жараёнида эканлигини маълум қилди;

23:22 15 Апрель 2020
Дилрабо ХОЛБОЕВА: Ўзбекистон учун ЕОИИга эмас, ЖСТга аъзолик устувор бўлиши лозим

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида ЕОИИдаги Ўзбекистоннинг иштирокини халқ фикри, халқ иродасига асосланган ҳолда парламент белгилаши кераклигини таъкидлаган эдилар.

22:08 15 Апрель 2020
Коронавирусдан тузалганларни камситган шахсларга нисбатан қонунчилигимизда қандай жавобгарлик белгиланган?

Агар, маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг ушбу қилмиш такроран содир этилса, шахс жиноий жавобгарликка торилади.

18:48 15 Апрель 2020
Дунёда коронавирус. Инфекцияни юқтирганлар сони 2 млн.дан ошди ва бошқа янгиликлар

— Маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 2 млн.дан ошган, 126 754 бемор вафот этган, 484 597 минг инсон соғайган.

18:14 15 Апрель 2020
Шифохонага 4 марта мурожаат билан келиб, уйига қайтарилган фуқарода коронавирус аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Содиқжон Бердиалиев коронавирусга тест топширишда юзага келаётган камчиликларни маълум қилди.

16:51 15 Апрель 2020
Долларнинг расмий курси 10 000 сўмдан ошди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

10:41 15 Апрель 2020
Коронавирус нималарни ўзгартиради: ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатлар

Инсоният тарихи гувоҳки, дунё бошига тушган ҳар қандай оғир табиий офат ва инқирозлардан кейин жамиятлар янада кучлироқ, мустаҳкамроқ бўлиб шаклланган. Бундай қийинчиликлардан тўғри ва оқилона иш тутиб ривожланишда юксак натижаларга эришган кўплаб давлатларни биламиз.

09:58 15 Апрель 2020
Андижонда ўқитувчилар ўз ҳисобидан таътилга чиқишга мажбурланмоқдами? — ХТБ муносабат билдирди​

Жорий йилнинг 14 апрель куни ижтимоий тармоқларда орқали Андижон шаҳрида “Ўқитувчилар ўз ҳисобидан таътилга чиқишга мажбурланмоқда” мавзусида хабар тарқалди. Валоят халқ таълими бошқармаси шу бўйича муносабат билдирди.

09:48 15 Апрель 2020
COVID-19 пандемиясидан кейин иқтисодиётини тиклаб оладиган дастлабки 5 та давлат қайси бўлади?

Европалик экспертлар ҳозирданоқ коронавирус офати якунлангандан сўнг қайси давлатлар иқтисодий таназзулдан биринчи бўлиб чиқиб кетишини прогноз қилишни бошлаб юбордилар, деб ёзади BBC.

09:01 15 Апрель 2020
Дунёда коронавирус. Европа ва океан ортида нима гаплар? — Сўнгги янгиликлар

— Жон Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 1,94 млн. нафардан ошди, 123 минг бемор вафот этган, 465 минг инсон соғайган.

23:14 14 Апрель 2020
Карантин қоидаларини бузишга ҳеч ким ҳақли эмас (Фото Видео)

Йўл-патруль хизмати ва Миллий гвардия ҳамда санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан 13 апрель куни Тошкент йўлларида умумий 834 та қоидабузарликлар аниқланди. Улардан 394 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги фактлари (68–тегишли ҳужжатлар йўқлиги, 1–ЙПХ ходимларининг қонуний талабларига риоя қилмаслик, 97–бошқа йўл ҳаракати қоидаларини...

23:11 14 Апрель 2020
Нега “Адолат”чилар Ҳукуматнинг жавобидан қониқмади?

Жаҳон пайдо бўлибдики, давлатлараро савдо-сотиқ, иқтисодий алоқалар ривожланиб келади, иқтисодий интеграциясиз тараққиёт йўқ. Кейинги пайтларда мамлакатимизнинг ана шундай интеграция шаклларидан бири бўлмиш Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан ҳамкорлик масаласи кўп муҳокама қилинмоқда. Мутахассислар ушбу Иттифоққа аъзоликнинг Ўзбекистон учун ижобий ва...

20:17 14 Апрель 2020
ХДП фракцияси пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича янги таклифларни илгари сурмоқда. У қишлоқ хўжалигида ишлаган фуқароларга қандай ёрдам беради?

Пенсия билан боғлиқ туб ислоҳотлар ҳеч бир давлатда осон амалга оширилмаган. Чунки бу тизимдаги муаммоли масалаларни аниқлаш ва самарали ҳал этиш чуқур таҳлилларни тақозо этади.

17:25 14 Апрель 2020
Прописка тизимини ислоҳ қилиш ички миграцияни эркинлаштиради

Лойиҳаларни тайёрлашда фуқароларнинг фикр-мулоҳазалари ва илғор хорижий тажриба чуқур ўрганилиб, инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган қоидалар ва кафолатларни белгилашга асосий эътибор қаратилди. Мазкур ҳужжатлар лойиҳасининг қабул қилиниши билан эндиликда фуқароларга бир қатор енгилликлар яратиш таклиф этилмоқда.

16:47 14 Апрель 2020
Тошкентдаги 17-шаҳар клиник шифохонаси ва 8-оилавий поликлиника карантинга ёпилди

Бу ҳақда АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилди.

13:04 14 Апрель 2020
Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 89 нафарга етди

Аввал Бухоро вилоятидан 4 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалганини хабар қилган эдик. Бугун вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан яна 4 нафар бемор фидойи ва жонкуяр шифокорлар саъй-ҳаракати туфайли бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

12:01 14 Апрель 2020
ЕХҲТ Ўзбекистондаги жазони ижро этиш муассасаларига гуманитар ёрдам юборди

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори мамлакатимиздаги жазони ижро этиш муассасаларига инсонпарварлик ёрдамини кўрсатди. Бундан кўзланган мақсад ИИВ ЖИЭББ томонидан коронавирус инфекциясини кириб келишининг олдини олишда​ олиб борилаётган ишларга кўмаклашишдир.

11:51 14 Апрель 2020
Дунёда коронавирус. Вирусга қарши яратилган дори беморлар ҳаётини сақлай олмади ва бошқа янгиликлар

— ОАВ хабарига кўра, Бразилияда бир неча нафар бемор ҳаётдан кўз юмгани туфайли коронавирусга қарши дори воситаси бўйича тадқиқотлар тўхтатилди. Синов пайтида 11 киши вафот этган.

11:30 14 Апрель 2020