Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 89 нафарга етди

12:01 14 Апрель 2020 Жамият
1204 0

Аввал Бухоро вилоятидан 4 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалганини хабар қилган эдик. Бугун вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан яна 4 нафар бемор фидойи ва жонкуяр шифокорлар саъй-ҳаракати туфайли бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганлардан (барчаси эркак) уч нафари (икки нафари Тошкент шаҳридан, бир нафари самарқандлик) чартер рейс орқали Туркиядан Бухорога келишган. Яна бир нафари эса қашқадарёлик бўлиб, чартер рейс орқали Россиядан Бухорога келган. Барчаси карантинда бўлишган ва коронавирус инфекцияси аниқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанишни бошлашган.

Беморларнинг тузалишида, аввало, ушбу шифохона тиббиёт ходимларнинг даволаш муолажаларини халқаро стандартлар асосида, тўғри йўлга қўйганлари, шунингдек, пульмонология, кардиология, терапия, эндокринология каби ихтисослашган соҳа мутахассислари билан телемулоқот ўрнатгани қўл келамоқда

Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 89 нафарга етди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?