Дунёда коронавирус. Европа ва океан ортида нима гаплар? — Сўнгги янгиликлар
— Жон Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 1,94 млн. нафардан ошди, 123 минг бемор вафот этган, 465 минг инсон соғайган.
Европада:
— Италияда ой давомида илк бор бир кунда коронавирус билан касалланганлар сони 3 минг нафарга етмади. Умуман олганда, мамлакатда 162 минг киши вирусни юқтирган бўлса, 21 минг одам вафот этди.
— Дания аста-секинлик билан одатий ҳаёт режимига қайтмоқда. Ҳукумат муддатидан олдин чеклов чораларини бекор қилмоқчи.
— Испанияда қурбонлар сони 18 минг нафардан ошди, ҳаммаси бўлиб 172 минг одам вирусга чалинган.
— Буюк Британияда COVID-19дан ҳалок бўлганлар сони 12 минг нафардан зиёдни ташкил этмоқда. Daily Mail нашрига кўра, мамлакатдаги шифокорларнинг учдан бир қисми вирусни юқтириб олган.
— Франция молия вазирлиги маълумотига қараганда, мамлакат иқтисодиётида 8 фоизлик тушиш кутиляпти, у ерда қарийб 138 минг киши инфекцияга чалинган, деярли 15 минг бемор дунёдан кўз юмган.
АҚШ ва Канадада:
— Нью-Йорк мэри сунъий нафас олдириш аппаратига уланган беморлар сони кўпайганини маълум қилди. Айни чоғда икки кун давомида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ янги ҳолатларнинг кунлик ўсиши камайган.
— Нью-Йорк штатида коронавирус тарқалиши ўзининг чўққисига чиқди. Бироқ COVID-19 билан оғриган беморларни шифохонага ётқизиш бўйича уч кунлик ўртача кўрсаткич пасайган.
— АҚШда ҳаммаси бўлиб инфекцияга чалинганлар сони 584 мингдан ошиб кетди.
— Канадада бир кунда беморлар сони 1315 нафарга кўпайиб, жами 25 680 нафарга етди.
Бошқа давлатларда:
— Грузияда фавқулодда ҳолат режими 10 майга қадар узайтирилди.
— Эронда бир ойда илк бор бир кунда 100 нафардан кам инсон дунёда кўз юмди.
— Ҳиндистон яқин кунлар ичида чеклов қоидаларини юмшатишни бошламоқчи.
— Қарийб 6 млн. канадалик ҳукуматдан молиявий ёрдам олиш учун ариза берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг