C1 сертификати учун тоифа олишда имтиёз берилмайди
TRKI-III (C1) сертификати учун тоифа олишда имтиёз берилмайди. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган камида B+ (аввалги тизимда 80 балл ёки ундан юқори) даражадаги умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида сертификатга эга фан ўқитувчиларига (бошланғич таълим ўқитувчилари бундан мустасно) сертификатнинг амал қилиш даврида навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал балл берилади ҳамда улар ушбу ўқув фани бўйича малака синовидан озод этилади.

Бунда, сертификатга эга педагоглар иккинчи босқич синовида иштирок этишлари мажбурий ҳисобланади.
Ижтимоий тармоқларда ўтган йиллардаги қарор тарқатилиб, ўқитувчиларда кўплаб саволлар туғилмоқда. Мазкур Сертификатлар учун имтиёзлар фақатгина бир марта, 2022 йилнинг январь июнь ойларида ўтказилган аттестацияларда берилган. Ундан кейинги даврлар учун эса тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида бекор қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг