Буюк Британия давлат котиби Дэвид Кэмерон Лондонга қайтиш чоғида Тошкентда тўхтаб ўтди

Фото: Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА)
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Тошкент шаҳрида Буюк Британиянинг ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича давлат котиби Дэвид Кэмерон билан учрашди.
«Лондонга қайтиш чоғида Тошкентда тўхтаб ўтган Буюк Британиянинг ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича давлат котиби Дэвид Кэмерон жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Яна бир бор Ўзбекистон – Буюк Британия ҳамкорлигини аниқ натижалар билан бойитиш учун барча имкониятларимиздан фойдаланишга тайёрлигимизни тасдиқладик».
Эслатиб ўтамиз, 23 апрель куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Буюк Британиянинг ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича давлат котиби Дэвид Кэмерон Тошкентда музокаралар ўтказган, шунингдек, унинг якунлари бўйича томонлар Кенг қамровли шерикчилик тўғрисидаги декларация ҳамда Минтақавий ва халқаро боғлиқлик ҳамда инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини имзолаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг