“Buyirsintekstel”га буюртмалар кўпаймоқда
Фото: Фахриддин Бозоров / Халқ сўзи
Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани марказидаги кийим-кечак ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Buyirsintekstel” масъулияти чекланган жамияти янги бинога эга бўлгач, бу ерда меҳнат қилаётганлар сони 50 нафарга етди.
– Болалар ва эркаклар учун ишлаб чиқараётган замонавий дизайндаги мавсумий кийим-кечакларимизга ички бозорда талаб ошаётгани боис тўла қувват билан ишлашга ҳаракат қиляпмиз, - дейди корхона иш бошқарувчиси Қувват Эргашев. – Эҳтиёжга қараб маҳсулот турини ҳам кўпайтириб боряпмиз. Ҳар ойда 300 млн. сўмликдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқариб, буюртмачиларга етказиб бермоқдамиз.
“Buyirsintekstel” масъулияти чекланган жамияти тикувчиси Наила Бекмирзаеванинг айтишича, ишчилар бепул тушлик ва ётоқхона билан таъминланган.
Корхонада яқин орада яна 20 та иш ўрни яратиш ва сотув ҳажми ҳамда географиясини кенгайтириш мўлжалланмоқда.
Фахриддин Бозоров, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг