Булунғурликларнинг кўп йиллик орзуси ушалди
Булунғурда темир йўл кесишмасидаги тоннель фойдаланишга топширилди. Умумий узунлиги 862 метр бўлган иншоотнинг баландлиги 5,5 метр, кенглиги 40 метрдан иборат. Йўл ўтказгич бўйлаб 46 та қуёш панелли ёритиш чироғи ўрнатилди. 800 метрдан ортиқ масофада пиёдалар йўлаги қурилди.

– Мазкур иншоотнинг умумий қиймати 80 миллиард сўмни ташкил этади, – деди вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев. – Илгари бир кунда ўртача 48 марта поезд қатнови натижасида пиёдалар, автотранспорт воситалари ҳаракати умумий ҳисобда етти, саккиз соатга тўхтатиларди. Бу транспорт воситалари орқали аҳоли қатнови, тез тиббий ёрдам ва бошқа фавқулодда вазиятлар юзага келганда муаммоларни келтириб чиқарган. Янги объект бир суткада 7 мингта автомобилни ўтказиш имкониятига эга. У ҳудудда транспорт ҳаракатида ўзига хос ечим вазифасини бажариб, туманнинг замонавий қиёфасини яратишга асос бўлмоқда.

– Кейинги пайтда автомобиллар сони ортиб бормоқда, – дейди меҳнат фахрийси Нуриддин Худоёров. – Ушбу автомобил йўли ҳамда темир йўл кесишмасининг икки томонда заводлар бўлган. Аҳоли яшаган. Натижада халқимиз бу ерда соатлаб кутиб қолишига тўғри келарди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан шундай замонавий йўл ўтказгич қурилди. Бу иншоот халқимизга катта қулайлик яратади. Ҳамманинг вақти тежалади, узоғи яқин, оғири енгил бўлади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг