Булар креслони ўзларига никоҳлаб олган — Тошкент вилояти ҳокими
Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев тиббиёт ходимлари билан ўтказилган учрашувда Тошкент вилоятининг 10 та туман ва шаҳар бош врачини ишдан бўшатишга топшириқ берди.
Ҳокимнинг сўзларига кўра, бу ходимлар маҳаллий дори ишлаб чиқарувчилар билан шартнома имзоламаган ва шу билан президент топшириғини бажармай келмоқда.
— Молия бошқармаси, эртага гуруҳ тузиб, булар ким билан шартнома қилган, неча сўмдан дори оляпти, қандай импорт дори харид қиляптию ўзимизники ёқмайди буларга, нимага буларнинг фикри бузуқ, баҳо берасиз? Мен сизга прокуратурадан ҳам, департаментдан ҳам, солиқдан ҳам одам қўшиб бераман. Оффшор фирмалардан, обнал фирмалардан дори олаётганларинг тўғрисида билмайди деб ўйлайсизларми, — деган ҳоким Зоир Мирзаев.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг