Бухородан – Москвага учган самолётнинг двигатели ишдан чиқди
Бугун, 2025 йил 15 январь куни Бухоро – Москва (Внуково) йўналишидаги HY9607 авиақатнови белгиланган аэропортга қўнаётганда двигателлардан бири ишдан чиқди. Бу ҳақида «Uzbekistan Airways» хабар берди.
Маълум қилинишича, авиакомпания экипажи томонидан тегишли процедуралар бажарилган ва самолётни белгиланган аэропортга қўндиришга қарор қилинган. Самолёт двигателида кузатилган носозлик ҳолатига қарамасдан қўниш муваффақиятли амалга оширилган.
Маълум қилинишича, ҳаво кемаси бортида 132 нафар йўловчи бўлган.
«Uzbekistan Airways» техник хизматлари томонидан барча тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Амалдаги парвозлар жадвалида режалаштирилган кейинги авиақатновлар Внуково халқаро аэропортига учиб кетган захира ҳаво кемасида амалга оширилади, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг