Бухорода каналга тушиб кетган транспорт воситаси олиб чиқилди

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятидаги каналлардан бирига транспорт воситаси тушиб кетганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги муносабат билдирди.
Унда айтилишича, Бухоро вилояти Бухоро тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи «Чорбакр» каналига транспорт воситаси тушиб кетган. Мазкур вазият юзасидан ёрдам зарурлиги тўғрисида вилоят ФВБга мурожаат келиб тушган.
Ушбу мурожаатга асосан воқеа жойига қутқарув гуруҳи етиб бориб, махсус асбоб-ускуналар ёрдамида транспорт воситаси сувдан олиб чиқилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар аниқланмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг