Бухорода қиз 7 миллион сўмлик тилла тақинчоқ ўғирлади
Бухоро вилояти Вобкент туманида 20 октябрь куни қиз бировнинг уйидан 7 миллион сўмлик тилла тақинчоқ ўғирлади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, қиз тумандаги Дўстлик маҳалласидаги хонадонга ўғринча кириб, ётоқхонасидан 7 миллион сўмлик тилла занжирини ўғирлаб кетган. Мазкур ҳолат юзасидан қизга нисбатан туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ғиждувон тумани Ф.Юнусов маҳалласида яшовчи 1997 йилда туғилган Қ.Д. исмли қиз содир қилгани аниқланган. Шунингдек, ундан тилла занжир ашёвий далил сифатида олиниб, жабрланувчига қайтариб берилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг