Бухорода Халқаро мотоҳаваскорлар фестивали ўтказилди
2-4 октябрь кунлари Бухоро шаҳрида II халқаро мотоҳаваскорлар фестивали ўтказилди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.
Тадбирда 80 нафардан ортиқ мотоҳаваскор иштирок этди.
Мото-марафон 2 октябрь куни соат 9:30 да «Asia Bukhara» меҳмонхонаси олдидан йўлга чиқди. Ҳаваскор иштирокчилар кун давомида қадимий шаҳарнинг диққатга сазовор манзиллари бўйлаб саёҳатда бўлиб, «Баҳоуддин Нақшбанд» зиёратгоҳи, «Моҳи-хосса» ёзги саройи ҳамда «Пойи Калон» мажмуасига борди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Бухоро вилоят департаменти ташаббуси билан ўтказилган мазкур мото-марафон вилоят ҳокимлиги ва вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъуллари ҳамкорлигида хавфсиз ва юқори савияда ташкиллаштирилди.
Таъкидлаш жоизки, байкерлар шоуси Бухорода иккинчи маротаба ўтказилди. Келгусида фестивални анъанавий тарзда ташкил этиб бориш режалаштирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг