Бухорода «II Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали» бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 3-5 май кунлари Бухоро шаҳрида «II Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали» ўтказилади.
Фестивалнинг мақсади, зардўзлик ва заргарлик йўналишларида фаолият олиб борадиган, соҳа тараққиётига салмоқли ҳисса қўшаётган тажрибали ва иқтидорли ҳунармандларни кашф қилиш, нодир ва йўқолиб бораётган санъат асарларини асраб-авайлаш, тиклаш, энг илғор амалий дастурларни тарғиб қилиш, ёш авлодга ушбу ҳунарни ўргатган ҳолда вилоятларда янги иш ўринларини яратиш, халқаро миқёсда миллий брендни яратиш ва оммалаштиришдан иборат.
Халқаро фестиваль давомида турли тақдимотлар, кўргазмалар, мусиқали театр намойишлари ва кўнгилочар дастурлар, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.
Шунингдек, анжуман доирасида қадимий шаҳарда «Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъати ривожлантиришнинг истиқболлари» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг