Бухорода 59 минг нафардан зиёд хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга кўмаклашилди
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Юртимизда ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масаласи устувор вазифалардан бири саналади. Бухоро вилоятида бу борада манзилли дастурлар асосида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Чунончи, 2024 йилда “Аёллар дафтари”га киритилган 59 минг 508 нафар хотин-қизларнинг 99,4 фоизига муаммоларини ҳал этиш билан боғлиқ ёрдамлар кўрсатилди. 44,8 миллиард сўм миқдоридаги маблағ айнан шу мақсад сари йўналтирилди.
Вилоят ҳокими Б. Зариповнинг Бухоро шаҳридаги касбий кўникмалар марказида оммавий ахборот воситалари ходимлари билан ўтказган матбуот анжуманида ана шу рақамлар тилга олинди.
Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда 2025 йилги устувор вазифалар ҳақида атрофлича сўз юритилган тадбирда вилоят ҳокими самимий мулоқотга киришиб, эришилган ютуқлар билан бир қаторда ҳали ўз ечимини кутиб турган масалалар ҳам кўплигини таъкидлади. Бунда журналист ва блогерлар билан ҳамкорлик жуда фойдали бўлур эди. Негаки, матбуот барча замонларда жамиятнинг кўзгуси вазифасини ўтаб келган ва шундай бўлиб қолади.
Анжуманда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга вилоят ҳокими ҳамда у ёки бу соҳага масъул мутасаддилардан жавоб олди. Вилоятда йўл инфратузилмасини яхшилаш, коррупция ҳолатларига барҳам бериш, тарихий обидаларни таъмирлаш каби қатор масалалар юзасидан фойдали таклифлар ўртага ташланди.
Матбуот анжуманидан сўнг вилоят ҳокими аҳоли вакиллари ва тадбиркорлар учун сайёр қабул ҳам ўтказди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг