Бухорода 20 ёшли талаба ўз жонига қасд қилди

Бухоро давлат техника университетининг 2-босқич талабаси ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда «Халқ сўзи»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Унинг маълум қилишича, ҳодиса бугун, 28 апрель куни соат тахминан 06:20 лар атрофида содир бўлган.
2005 йилда туғилган фуқаро Ф.Д. (2-босқич талабаси) номаълум сабабларга кўра Бухоро давлат техника университети қошидаги академик лицейида жойлашган спорт залининг том қисмига чиқиб, бўйин соҳасидан ўзини осиб, вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълум бўлишича, марҳум Instagramʼдаги саҳифасига 27-28 апрель кунлари 3 маротаба ўз жонига қасд қилиш мазмунидаги лавҳаларни жойлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг