Бухоро вилоятида юк машинаси ёниб кетди

18:25 03 Январь 2022 Жамият
1683 0

Жорий йилнинг 3 январь куни Бухоро вилояти Вобкент туманида юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 3 январь куни соат 14:20 да М-37 автомобиль йўлининг Бухоро вилояти Вобкент тумани ҳудудидан ўтувчи 241-километрида «Hyundai-Porter» русумли юк автомобилининг салонида ёнғин содир бўлган. Ҳайдовчи тезда машинани тўхтатди. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келиб, ёнғинни ўчиришди.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Автомобиль шикастланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИББ ва Вобкент тумани Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?