Бухоро вилоятида «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг ижроси ўрганилмоқда
Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси О.Козихонова бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг Бухоро вилоятида ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳолати ўрганилмоқда.
Таъкидланганидек, вилоятда 829 та объект моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган бўлиб, уларнинг 496 таси республика аҳамиятидаги ва 333 таси маҳаллий аҳамиятдаги объектлардир.
Ишчи гуруҳ томонидан ушбу маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди. Дастлабки ўрганишлар Бухоро шаҳрида, Вобкент, Ромитан, ва Ғиждувон туманларида олиб борилди.
Ўрганишлар давомида «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг ижросини таъминлаш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар томонидан маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши ҳамда масъул ташкилотлар томонидан маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилишга қаратилган ишлар мониторинг қилинди.
Бундан ташқари, археология маданий мерос объектларини сақлаш, муҳофаза қилиш ва келгуси авлодга етказиш учун объектларда реставрация ва консервация ишларини амалга ошириш, шунингдек, уларни панжара билан ўраш лозимлигига эътибор қаратилмоқда.
Ўрганиш натижалари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари иштирокида Сенат қўмитаси мажлисида муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда.
Ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар келаётгани очиқланди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг