Бухоро вилоятининг илк ҳокими Дамир Ядгаров вафот этди

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги
Бугун, 4 июль куни атоқли давлат ва жамоат арбоби Дамир Салихович Ядгаров узоқ давом этган хасталикдан сўнг 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Дамир Ёдгоров 1937 йил 18 февралда Шофиркон туманида туғилган. Ўрта мактабни тугатиб, 1960 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини муваффақиятли тамомлаган.
Ёдгоров меҳнат фаолиятини Тошкент қишлоқ хўжалиги институти ёшлар қўмитасининг котиблиги лавозимидан бошлаб, узоқ йиллар Ёшлар ташкилоти ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги тизимидаги масъул вазифаларда ишлаган.
У 1992-1994 йилларда Бухоро вилояти ҳокими сифатида фаолият юритган. Ғоятда мураккаб кечган шу йилларда Дамир Ядгаров ҳудудда ижтимоий барқарорликни таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, бозор иқтисодиётига асосланган янги тартибларни жорий этиш, ҳудудда хусусий секторни жадал ривожлантириш борасида жонбозлик кўрсатган.
«Қарийб 50 йиллик меҳнат фаолияти давомида ўзининг улкан раҳбарлик салоҳияти, бой билим ва тажрибаси, маънавий фазилатлари, Ватанимизга беқиёс муҳаббати ва садоқати билан ҳақли равишда халқимизнинг қалбидан чуқур жой олган улуғ инсон эди.
Шу боис вилоят аҳли ҳамда жамоатчилик Дамир Ядгаровнинг Бухоро ва бухороликлар учун қилган хизматларини ҳамиша миннатдорлик билан хотирлайди», деб марҳумни ёд этади ҳокимлик матбуот хизмати.
Ёдгоровнинг ҳудудни ривожлантириш борасидаги хизматлари давлат томонидан муносиб тақдирланиб, у «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими» унвони, «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг