Бухоро, Наманган ва Хоразмда «валютчик»лар қўлга олинди
Республиканинг турли ҳудудларида ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси ва Ғиждувон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.Н. фуқаро Д.Т.дан 4 000 АҚШ долларини 51,6 млн сўмга сотиб олган вақтида, фуқаро З.Ҳ. (муқаддам судланган) фуқаро Г.З.дан 3 000 АҚШ долларини 38,7 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шу каби, Департаментнинг Наманган ва Урганч шаҳри бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Д. фуқаро М.Б.га 3 500 АҚШ долларини 45,5 млн сўмга сотган вақтида, фуқаро С.С. фуқаро Д.Х.дан 3 200 АҚШ долларини 40,8 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг