Бухоро Аркида археологик истироҳат боғини ташкил этиш юзасидан муҳокамалар бошланди
 
                Бухоронинг тарихий марказида маданий мерос объектларини сақлаш ва улардан сайёҳлик йўналишида самарали фойдаланишга қаратилган кенг кўламли ишлар давом эттирилмоқда.
Маданий мерос бошқармаси, Самарқанд Археология институтининг Бухоро вилояти филиали, Бухоро давлат музей-қўриқхонасининг мутахассислари томонидан Арк қалъасининг сайёр ўрганиш ишлари ўтказилди.
Хусусан, йиллар давомида турли таъсирлар натижасида Арк қалъасининг вайрон қилинган қисмида археологик истироҳат боғини барпо этишга доир масалалар тажрибали археолог ва соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда муҳокама қилинди.
Ҳозирда етакчи тадқиқотчилар мазкур тарихий ёдгорликни келгусида сайёҳлар учун янада қулай масканга айлантириш, чуқур илмий изланишларни давом эттириш ҳамда кенг жамоатчилик хабардорлигини ошириш юзасидан баҳс-мунозаралар олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
 
                 
        
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг