Бухоро, Андижон, Чирчиқ ва Самарқандда иссиқлик таъминоти тизими янгиланади
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Шу йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Бухоро, Андижон, Чирчиқ ва Самарқанд шаҳарларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси ва Жаҳон банки ҳамкорлигида амалга оширилаётган қўшма лойиҳа доирасида ташкил этилди.

Матбуот анжумани “Марказлаштирилган иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти тизимини жорий этишга кўмаклашиш бўйича аҳоли ўртасида ахборот-тушунтириш ишлари” компоненти доирасида ўтказилди. Унда лойиҳа амалга оширилаётган ҳудудлардаги иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш, замонавий технологияларни жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш ва аҳолининг турмуш шароитига ижобий таъсир кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир давомида иштирокчилар марказлаштирилган иссиқлик ва иссиқ сув таъминотининг техник ҳолати, лойиҳадан кутилаётган натижалар, шунингдек, аҳоли ўртасида олиб борилаётган ахборот ва тушунтириш ишлари ҳақида атрофлича маълумотларга эга бўлдилар.
Лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар тўлиқ амалга оширилса, мазкур шаҳарлардаги иссиқлик таъминоти сифат жиҳатдан янгиланади, тизимларда энергия тежовчи технологиялар жорий этилади ва фуқаролар учун қулайликлар янада ошади. Тадбир иштирокчилари лойиҳа ижроси нафақат иқтисодий, балки ижтимоий самарадорликка эга бўлиши таъкидладилар.




Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг