Бугундан тоифа олиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бошланади (+видеоқўлланма)
Бугун, 6 январь куни тоифа олиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бошланади. Бу ҳақида «Таълим назорати» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, бугун, 6 январь куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2026 йилнинг январь июнь ойларида ўтказиладиган малака тест синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бошланади.
Аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш 2026 йил 1 мартга қадар давом этади.
Мурожаатлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг янгиланган интерфейсдаги «pedagog.uzedu.uz» платформаси, Ягона интерактив давлат хизматлари портал ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинади.
Маълумот учун, малака тоифа синовлари Вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама олиш учун ҳамда «Йил ўқитувчиси» танловининг биринчи босқич саралаш синови ҳам ҳисобланади. Шунингдек, мазкур аттестацияда 86 ва ундан юқори балл тўплаб олинган ёки сақлаб қолинган олий ҳамда биринчи малака тоифалари учун кейинги икки йил давомида 70 фоиз устама тўлаб берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг