SamAuto 2022 йилга келиб электробуслар ишлаб чиқаришни ўзлаштиради
SamAuto 2021-2022 йилларда электробуслар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштирмоқда. Йўловчиларнинг ушбу турдаги транспортга талабларини аниқлаш учун компания «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга синов электробусини тақдим этди.
Тошкент — 2020 йил 19 ноябрь куни СамАуто компанияси 51-йўналиш (Юнусобод 6 квартал – Бешёғоч майдони) бўйича ҳаракатланадиган синов электробусини «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга тақдим этди. Эксплуатация жараёнида SamAuto мутахассислари ўз электробусини ишлаб чиқишда ҳисобга олиш мақсадида йўловчилар ва ҳайдовчиларнинг фикрларини, шунингдек мазкур моделнинг сифати ва функционал вазифаларини ўрганади ва уларнинг мониторингини олиб боради.
«Ушбу электробус электротранспорт ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчиларидан бири БЙД компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Бир марталик қувватлантириш ҳисобига 300 км масофани босиб ўтади, бу шаҳар автобусининг ўртача бир кунлик масофа босишига мос келади. Тўлиқ қувватлантиришни электр тармоғига юклама камроқ бўлган пайтда 3-4 соат ичида бажариш мумкин. Электробуслар хизмат кўрсатиш жиҳатидан содда, шовқинсиз ҳамда газ ва дизель транспортига қараганда кам харажат талаб қилади», — деди СамАуто бош директори ўринбосари, маркетинг ва сотувлар бўлими раҳбари Илҳом Ярашев.
Электробуснинг узунлиги 12 метрни, йўловчиларни ташиш ҳажми — 76 кишини ташкил қилади. Унинг поли паст: зинапоялар ва подиумнинг йўқлиги туфайли йўловчилар (шу жумладан пенционерлар, аравачаларда ҳаракатланувчи йўловчилар, алоҳида эҳтиёжли кишилар) салон бўйича эркин ҳаракатлана оладилар. Шунингдек, электробус видеокузатув камераси ва автоматик ҳаво намлигини сақлаш ва иситиш тизими билан жиҳозланган.
2030 йилгача Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Концепциясига мувофиқ Ўзбекистон ижтимоий транспортининг камида 50 фоизи зарарли моддаларни ҳавога чиқаришни камайтириш учун муқобил ёқилғи турларига ўтиши керак.
Эртага 20 ноябрдан бошлаб йўловчилар ушбу электробус хизматидан фойдаланишлари учун «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан 51-сонли (“Юнунсобод 6 мавзе – Бешёғоч даҳаси) йўналишга чиқарилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг