Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси Илҳом Абдуллаев туғилган кун

13:51 18 Май 2022 Жамият
578 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси Илҳом Абдуллаев 1965 йил 18 май куни Туркманистон Республикасида таваллуд топган.

У 1985 йил Туркман давлат педагогика университетини тамомлаган. Айни пайтда физика-математика фанлари номзоди, сиёсий фанлари доктори.

Илҳом Абдуллаев 2018 йил “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

“Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти жамоаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси Илҳом Абдуллаевни туғилган куни билан қутлаб, унинг халқимиз фаровонлиги ҳамда Ватанимиз равнақи йўлидаги фаолиятига улкан муваффақиятлар тилайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?